Муқаддас Китоб
Йўэл
1. Патувал ўғли Йўэлга Эгамиз шу сўзларни аён қилди:
2. Эй оқсоқоллар, буни эшитинг! Яҳудо одамлари, сиз қулоқ тутинг! Юз берганми ҳеч бундай фалокат Сизнинг ёки ота–боболарингиз замонида?!
3. Бу ҳақда фарзандларингизга айтинг сиз, Болаларига сўзлаб берсин фарзандларингиз, Кейинги авлодга етказсин набираларингиз.
4. Қирғин келтирувчи чигирткадан қолганини Еб битирди кемирувчи чигиртка галаси. Кемирувчи чигиртка галасидан қолганини Еб битирди сакрайдиган чигиртка галаси. Сакрайдиган чигирткадан қолганини Еб битирди қиртишловчи чигиртка галаси.
5. Уйғонинглар, эй майхўрлар, йиғланглар! Эй шаробхўрлар, фарёд қилинглар! Шароб оғзингиздан тортиб олинди, ахир.
6. Бостириб келди юртимизга лашкарлар, Сон–саноқсиз кучли баҳодирлар. Арслон тишига ўхшар тишлари, Гўё урғочи арслонники қозиқ тишлари.
7. Узумзорларимизни улар пайҳон қилишди, Анжир дарахтларимизни синдиришди, Шохларию новдалар пўстлоғини шилиб, Ҳаммасини шип–шийдам қилишди.
8. Қанорга ўранинг, эй одамлар, фарёд қилинг, Куёвидан жудо бўлган келинчак каби.
9. Эгамиз уйидан узилган шароб, дон назри, Аза тутаётир Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари.
10. Хароб бўлди экинзорлар, Мотам тутаётир далалар. Буғдой бошоқлари қовжираб қолди, Узум шарбати ҳам оқмай тўхтади, Зайтун мойи ҳам тамом қуриди.
11. Қайғурмайсизларми, эй деҳқонлар?! Фарёд солмайсизларми, эй боғбонлар?! Нобуд бўлиб кетди–ку арпа, буғдойингиз, Хароб бўлиб кетди–ку жамики ҳосилингиз.
12. Узум токи сўлиди, анжир дарахти қуриди. Хазон бўлди анор, хурмо, олма — ҳамма дарахтлар. Инсон севинчи тамом қуриб битди!
13. Қанорга ўраниб мотам тутинг, эй руҳонийлар! Фарёд қилинг қурбонгоҳда хизмат қиладиганлар! Тунни ҳам қанорда ўтказинг сизлар, Эй Худойимнинг хизматида юрганлар! Худойингиз уйида назр қилгани Дон ва шароб қолмади, ахир.
14. Рўза кунларини белгиланглар, Ўша кунларга йиғин эълон қилинглар. Йиғиб келинглар оқсоқолларни, Юртнинг жамики аҳолисини. Эгангиз Худонинг уйига йиғинглар, Эгамизга илтижо қилиб ёлворинглар!
15. Шўримиз қурсин, эвоҳ! Эгамизнинг кунига оз қолди, Қодир Худо кулфат келтиради!
16. Ризқ–рўзимиз кўз ўнгимизда қирқилди–ку! Худойимиз уйида шод–хуррамлик тугади–ку!
17. Кесаклар тагида уруғлар нобуд бўлди, Донли экинлар унмасдан қолди. Омборхоналар бўм–бўш ётибди, Дон омборлари хароб бўлибди.
18. Инграмоқда ҳайвонлар нақадар! Ахир, қуриган–ку ўтлоқлар. Дайдиб юрар мол подалари, Гангиган ҳатто қўй сурувлари.
19. Эй Эгам, Сенга мен фарёд қиларман! Ахир, олов ямлади даштдаги яйловларни, Ёнғин йўқ қилди даладаги дарахтларни.
20. Ҳатто ёввойи ҳайвонлар ҳам Сенга нола қилмоқда! Ахир, ирмоқлар ҳам қуриб кетди, Даштдаги яйловларни олов ямлади.

1. Қуддусда бурғу чалинглар! Эгамизнинг муқаддас тоғида бонг уринглар! Титрасин Яҳудонинг жамики аҳли, Ахир, келяпти Эгамизнинг куни. У кунга оз вақт қолди.
2. Зимзиё зулмат куни бўлар у кун, Булут қоплаган тим қоронғи бўлар у кун! Катта кучли лашкар юртни босар, Ёришган тонгдай тоғлар узра ёйилар. Бунақаси азалдан ҳеч содир бўлган эмас, Бундан кейин ҳам ҳеч қачон содир бўлмас.
3. Аланга ютиб борар улар олдидан, Олов гувиллаб ёнар улар ортидан, Бирон жонзот қочиб қутулмас улардан. Илгари эди замин Адан боғидай, Энди бўлиб қолди қақроқ саҳродай.
4. Уларнинг кўриниши отларга ўхшар, Жанг отлари каби ҳужум қилишар.
5. Тоғ чўққиларига сакраб чиқишар, Жанг аравасидай гумбурлаб чопар, Ёнаётган хас–чўп каби чирсиллар, Жангга тайёр бўлиб саф тортган Кучли лашкарга ўхшар улар.
6. Уларнинг олдида халқлар даҳшатга тушар, Ҳамманинг юзи бўздай оқариб кетар.
7. Жангчилардай ҳужум қилар бу лашкар, Сипоҳлардай девордан ошиб тушар. Сафдан четга чиқмай олға босишар.
8. Бир–бирларин туртмаслар, Ҳаммаси ўз йўлида кетар. Ғовларни ҳам ёриб ўтишар, Ҳеч нарса уларни тўхтата олмас.
9. Бостириб боришар улар шаҳарга, Ёпирилишар шаҳар деворларига. Уйларга тирмашиб чиқишар, Ўғридай деразалардан ичкарига киришар.
10. Уларнинг олдида замин титрар, Осмону фалак қалтираб турар. Қуёш ҳам, ой ҳам қораяр, Юлдузлар нури сўнар.
11. Эгамиз лашкарнинг бошида турар, Лашкарига Ўз садосин берар. Нақадар беҳисоб Унинг қўшини, Унинг амрига бўйсунадиганлар қудратли. Эгамизнинг куни чиндан даҳшатли! Бу ваҳимали кунга бардош бергай ким?!
12. Эгамизнинг каломи шудир: “Ҳозир ҳам кеч эмас, Рўза тутиб, йиғлаб, қайғуриб, Бутун қалбингиз билан Менга қайтинглар.
13. Кийимингизни эмас, бағрингизни йиртинглар.” Эгангиз Худога қайтинглар, У иноятли, Раҳмдил, жаҳли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир, Ғазабидан тушиб кечирадиган Худодир.
14. Ким билсин, У шаштидан қайтар, Балки хирмонингизга барака берар. Шунда Эгангиз Худога сизлар Дон билан шароб назрин тақдим қиласизлар.
15. Бурғу чалинг Қуддусда! Рўза кунларин белгиланглар, Ўша кунларга йиғин эълон қилинглар.
16. Йиғинг жамики халқни, Пок қилинг жамоани. Чақиртиринг қарияларни, Олиб келинг болалару эмизикли гўдакларни. Ҳатто янги келин–куёвлар ҳам Чимилдиқдан чиқиб келишсин.
17. Маъбаднинг айвони билан қурбонгоҳ орасида Йиғлашсин Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари, Ёлворишсин шундай дея Худога: “Эй Эгамиз, шафқат қилгин халқингга, Мулкинг бўлган Исроил эллар аро кулги бўлмасин. «Уларнинг Худоси қани?!» дея халқлар бизни мазах қилмасин!”
18. Эгамиз Ўз юртига жон куйдирди шул замон, Ўз халқига раҳм қилди У ўшал он.
19. Жавоб берди У халқига шундай дебон: “Тўқ бўласиз, сизларга бераман шароб, мой ва дон. Халқлар орасида мазах бўлишингизга энди йўл қўймайман.
20. Даф қиламан шимолдан келган лашкарларни, Ҳайдаб соламан қақроқ, ҳувиллаган саҳрога уларни. Ўлик денгизга улоқтираман илғор қисмларини, Ўрта ер денгизига сураман орқа қисмларини. Жасадларидан қўланса ҳид анқийди.” Бажо қилди Эгамиз буюк ишларини!
21. Эй замин, қўрқма! Хурсанд бўл, шодлан. Бажо қилди Эгамиз буюк ишларини!
22. Қўрқманглар энди, эй ёввойи ҳайвонлар, Чунки ям–яшилдир даштдаги яйловлар, Мева бераётир энди дарахтлар, Анжир ва узумнинг ҳосили мўлдир.
23. Эй Қуддус халқи, хурсанд бўлинглар, Эгангиз Худонинг ишларидан севининглар. Сизларга У ён босиб, ёмғирни мўл ёғдирди. Олдингидай, куз, баҳорда ёмғирни қуйдирди.
24. Энди хирмонлар донга тўлиб кетади, Хумлар шаробу мой билан тўлиб–тошади.
25. Эгамиз шундай дейди: “Зарар кўрдингиз қирғин келтирувчи, Емирувчи чигирткалар дастидан, Экинзорларингизни кемириб ташлаган Сакрайдиган чигиртка галаси дастидан, Кўрган зарарингизни Мен қоплайман. Бу кучли лашкарни сизга қарши Мен юборганман.
26. Энди сизлар хоҳлаганингизча ейсиз, Сизлар учун ажойиботлар кўрсатган Мен, Эгангиз Худога ҳамду сано айтасиз. Эй халқим, ҳеч қачон шарманда бўлмайсан энди!
27. Эй Исроил, Мен орангда эканимни билиб оласан шунда, Мен Эгангиз Худоман, йўқдир Мендан бошқаси. Эй халқим, ҳеч қачон шарманда бўлмайсан энди!
28. Сўнгра Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига, Ваҳийлар келади йигитларингизга. Башоратлар қилар сизнинг ўғил–қизларингиз. Кароматли тушлар кўрар қарияларингиз.
29. Ўз Руҳимни ёғдираман ўша кунларда, Ҳаттоки қулу чўриларингиз устига.
30. Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин, Мен еру осмонда аломатларни кўрсатаман.
31. Ер юзида қонни, оловни ва тутун устунларини пайдо қиламан. Қуёш қораяди, ой қон тусига киради.”
32. Шунда Худо даъват этган одамлар омон қолади. Ҳа, Эгамизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади. Эгамиз айтганидай, Сион тоғига ва Қуддусга қочиб борганлар нажот топишади.

1. Эгамиз шундай дейди: “Ўша кунларда Мен Яҳудо ва Қуддуснинг олдинги мавқеини тиклайман.
2. Сўнг барча халқларни йиғиб, Ҳукм водийсига олиб тушаман. У ерда халқим Исроил ҳақи улар билан даъволашаман, чунки улар Менинг халқимни турли элларга тарқатиб юбордилар. Юртимни эса ўзаро бўлишиб олдилар.
3. Улар халқим учун қуръа ташлаб, ўғил–қизларимни сотиб юбордилар. Тушган пулга фоҳишабозлигу айш–ишрат қилдилар.
4. Эй Тир, Сидон ва бутун Филист халқи, Менда нима қасдингиз бор?! Сизлар ҳали Мендан ўч олмоқчимисиз?! Борди–ю, ниятингиз шу бўлса, Мен ўша заҳотиёқ қилмишингизга яраша жазоингизни бераман.
5. Сизлар олтину кумушларимни тортиб олдингиз, қимматбаҳо хазиналаримни саждагоҳларингизга олиб кетдингиз.
6. Яҳудо ва Қуддус халқини юнонларга сотиб, ўз ватанидан йироқ қилдингиз.
7. Энди Мен Яҳудо ва Қуддус халқини сизлар сотган юртлардан олиб чиқаман. Қилмишингизга яраша жазоингизни бераман.
8. Ўғил–қизларингизни Яҳудо халқига сотаман, улар эса фарзандларингизни олисдаги бир халққа — Саволикларга сотишади.” Зотан, бу сўзларни Эгамиз айтди.
9. Халқлар орасида шундай деб эълон қилинг: “Жангга тайёрланиб, жангчиларни сафарбар қилинг! Сипоҳларингиз ҳужум қилсин!
10. Омочларингиздан ясанг қиличлар, Ўроқларингиздан қилинг найзалар. Заифлар ҳам қўлига қурол тутсин.
11. Эй теваракдаги халқлар, шошилинг, Қани, ҳаммангиз водийда тўпланинг.” Ўз сипоҳларингни, эй Эгам, чақир!
12. Эгамиз шундай дейди: “Барча халқлар бўлсин сафарбар, Ҳукм водийсига келишсин улар. Мен у ерда ўтирарман, Ҳамма халқлар устидан ҳукм чиқарарман.
13. Қани, келинглар, Етилган буғдойни ўргандай уларни ўринглар, Пишган узумни эзгандай, босиб йўқ қилинглар, Хумлар тўлган, Уларнинг қабиҳликлари билан тўлиб–тошган.”
14. Минг–минглаб оломон Тўпланган Ҳукм водийсида! Зотан, яқинлашгандир Эгамизнинг куни Ҳукм водийсига.
15. Қуёш ҳам, ой ҳам қорайган, Юлдузлар нури сўнган.
16. Эгам Қуддусдан туриб ҳайқирар, Сиондан гулдурос овози янграр, Еру осмон ларзага келар. Аммо Эгам Ўз халқини паноҳига олар, У Исроил халқининг қўрғони бўлар.
17. Эгамиз шундай дейди: “Эй халқим, шунда сизлар Эгангиз Худо Мен эканлигимни биласизлар. Мен муқаддас тоғим Сионда қурганман маскан. Табаррук бир шаҳар бўлади Қуддус, Босқинчилар энди асло унга қилмас тажовуз.
18. Ўша куни сут оқар қирлардан, Узум шарбати келар тоғлардан, Яҳудодаги ўзанлар сувга тўлар, Менинг уйимдан булоқ отилиб чиқар, Акас дарахтлари ўсадиган қақроқ сойликни суғорар.
19. Миср ҳувиллаб, Эдом бўм–бўш саҳрога айланар. Оҳ, Яҳудо халқига зулм ўтказди улар, Бегуноҳ одамларнинг қонин тўкдилар.
20. Мен албатта жазолайман уларни! Асло оқламайман жиноятчиларни!
21. Яҳудо эса абадий яшар, Қуддус авлодлар оша барқарор бўлар. Мен, Эгангиз, Сионда қурганман маскан.”

YouTube kanaliga xush kelibsiz!
► Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil (YANGILANGAN AUDIO KITOB)
Муқаддас Китоб
- Ибтидо (1-Таврот)
- Чиқиш (2-Таврот)
- Левилар (3-Таврот)
- Саҳрода (4-Таврот)
- Қонунлар (5-Таврот)
- Ёшуа
- Ҳакамлар
- Рут
- Шоҳлар (биринчи китоб)
- Шоҳлар (иккинчи китоб)
- Шоҳлар (учинчи китоб)
- Шоҳлар (тўртинчи китоб)
- Солномалар (биринчи китоб)
- Солномалар (иккинчи китоб)
- Эзра
- Нахимиё
- Эстер
- Аюб
- Забур
- Ҳикматлар
- Воиз
- Қўшиқ
- Ишаё
- Еремиё
- Еремиё Марсия
- Ҳизқиё
- Дониёр
- Хўшея
- Йўэл
- Амос
- Обoдиё
- Юнус
- Михо
- Нохум
- Хабаққуқ
- Зафаниё
- Хаггей
- Закариё
- Малаки
- Матто
- Марк
- Луқо
- Юҳанно
- Ҳаворийлар
- Ёқубнинг мактуби
- Бутруснинг 1-нчи мактуби
- Бутруснинг 2-нчи мактуби
- Юҳаннонинг 1-нчи мактуби
- Юҳаннонинг 2-нчи мактуби
- Юҳаннонинг 3-нчи мактуби
- Яҳудонинг мактуби
- Римликларга мактуб
- Коринфликларга 1-нчи мактуб
- Коринфликларга 2-нчи мактуб
- Галатияликларга мактуб
- Эфесликларга мактуб
- Филиппиликларга мактуб
- Колосаликларга мактуб
- Салоникаликларга 1-нчи мактуб
- Салоникаликларга 2-нчи мактуб
- Тимўтийга 1-нчи мактуб
- Тимўтийга 2-нчи мактуб
- Титусга мактуб
- Филимўнга мактуб
- Ибронийларга мактуб
- Ваҳий
AJOYIB KITOBNI O'QING

• Yuklab olish - Muqaddas Kitob O'zbek tilida Injil (latin 27mb .pdf)
• Скачать - Муқаддас Китоб (Инжил) (кирилл 26mb .PDF)
• Муқаддас Китоб (катта шрифтли нусхаси) (кирилл 38mb .PDF)
MUQADDAS KITOB
1. Eng ko'p o'qiladigan kitob - har yili taxminan 80 million nusxada nashr etiladi
2. Muqaddas Kitob 1600 yil davomida 40 dan ortiq mualliflar tomonidan yozilgan va hech qanday qarama-qarshiliklarga ega emas.
3. Injil uch tilda (ibroniy, yunon va oromiy) va uchta qit'ada yozilgan.
4. Muqaddas Kitob toʻliq yoki qisman 2377 til va dialektga tarjima qilingan.
Tavrot | Zabur | Injil (+audio)

Яхши аудио Китоблар
YouTube.com/@UzAudioKitob

Kinolar va Multiklar

Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Аудио Кутубхона

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz
@audio_kitoblar_uzbektilida
🎧 Ushbu kanal siz uchun turli janrdagi Audio kitoblarni taqdim etadi.
- Kitoblar
- Tahlillar
- Suhbatlar
- Mulohazalar
- Bilimlar
- Tarixiy asarlar
- Motivatsion kitoblar
📖 Vaqtingizni unumli o‘tkazing va bilimlaringizni kengaytiring!

Uilyam MakDonald - taniqli ilohiyot o‘qituvchisi, oltmishdan ortiq kitob muallifi.
MakDonaldning Muqaddas Kitobga sharhlari - Muqaddas Kitob: kitobook.com/mcdonald/
Tavrot Oʻzbek tilidagi. Eski Ahd
Muqaddas kitob. Eski Ahd
ZABUR va HIKMATLARI, Sulaymonning kitobi. Muqaddas kitob. Eski Ahd
Payg‘ambarlar kitoblari. Eski Ahd
Muqaddas xushxabar Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Maktublari. Yangi Ahd
Tarjimalar
- O'zbek tilida: Muqaddas Kitob
- O'zbek tilida: Муқаддас Китоб
- O'zbek tilida: Инжил
- O'zbek tilida: Ҳикоялар китоби
Sharhlar
...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди......kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18
Ma’lumotlar
Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling Oʻzbek tilidagi
Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак