Муқаддас Китоб
Нохум
1. Найнаво шаҳри ҳақида башорат. Бу китобда Элқўшлик Нохумга келган ваҳий баён қилинган.
2. Эгамиз рашкчи, қасоскор Худодир, Эгамиз қасоскор, дарғазабдир. Ғанимларидан Эгамиз қасос олар, Душманларидан ғазабланиб юрар.
3. Эгамизнинг жаҳли тез эмас, Унинг кучи буюкдир, Айбдорни Эгамиз асло оқламас! Юрган йўли қуюну бўрон бўлар. Оёғи остидан чангдай Кўтарилар қора булутлар.
4. У денгизга дўқ уриб, уни қуритар, Барча дарёларни қақратиб юборар. Башан ва Кармил яйловлари хазон бўлади, Лубнон гуллари сўлиб қолади.
5. Унинг олдида силкинар тоғлар, Парчаланиб кетар адиру қирлар. Ҳузурида замин тебранар, Бутун жаҳон ва ундаги мавжудот қалтирар.
6. Унинг қаҳрига ким бардош бергай?! Алангали ғазабидан ким омон қолгай?! Унинг ғазаби оловдай ёйилар, Унинг олдида қоялар чилпарчин бўлар.
7. Эгамиз яхшидир, Кулфат кунида қўрғондир У, Худода паноҳ топганларни сақлайди У.
8. Тошқин сел билан Найнавони вайрон қилар, Ёвларининг пайига тушиб, зулматга ҳайдар.
9. Эй Найнаво, нечун Эгамизга қарши фитна уюштирасан?! Ахир, У бир уриб сени қириб ташлайди, Иккинчи уришига ҳожат бўлмайди.
10. Чирмашган тикану қуруқ хас–чўп каби Сизлар ҳам, эй майхўрлар, ёндириб ташланасиз!
11. Эй Найнаво, қабиҳ шоҳ сендан чиқди, Эгамизга қарши у фитна–фасод қилди.
12. Эгамиз эса шундай айтур: “Оссурияликлар кучли ва беҳисоб бўлсалар–да, Улар қирилиб, йўқ бўладилар. Эй халқим, бошингга кулфат солдим! Энди бундай кулфат солмайман зинҳор!
13. Сени Оссурия бўйинтуруғидан озод қиламан, Кишанларингни узиб ташлайман.”
14. Сен ҳақингда, эй Оссурия, Эгамиз шундай амр этар: “Сенинг номинг дунёдан ўчар. Йўқ қиламан худоларинг уйидаги қуйма ва ўйма бутларни, Ярамас хулқ–атворинг учун ҳозирлайман қабрингни.”
15. Қаранг! Хушхабар келтирувчи кимса, Тоғлар оша шошиб келади бу ёққа. Тинчликни эълон қилади У сизга! Эй Яҳудо халқи, нишонлагин байрамларингни, Олиб кел онт ичиб атаган назрларингни. Юртингга тажовуз қилмас энди қабиҳлар, Зеро, тамомила йўқ бўлди улар.

1. Душманлар Исроил юртини хароб қилган, Узумзорларини пайҳон этган. Бироқ Эгамиз тиклар Ёқуб наслининг улуғворлигини, Ҳа, Исроил халқининг буюклигини.
2. Босқинчи сенга ҳужум қилди, эй Найнаво!Қани бўл, қўриқла қўрғонларингни, Йўлдан узма сен кўзингни. Йиғиб олгин бор кучингни, Жангга боғла белингни.
3. Душман сипоҳларининг қалқони қизил, Жангчиларининг кийими алвон, Жанг куни аравалари оловдай чақнар, Беҳисоб найзалари бош узра тебраниб турар.
4. Шаҳар ичида аравалар қутуриб елар, Майдонларни кесиб у ёқдан–бу ёққа ўтар, Машъалаларга ўхшаб ёниб турар, Яшин тезлиги билан учар.
5. Найнаво шоҳи амр берар лашкарбошиларига, Олға босиб қоқинар улар йўлда. Қалқонлари паноҳида босқинчилар Шаҳар деворига ёпирилар.
6. Дарё тўғонларини улар бузиб ташлар, Сарой ивиб, қулай–қулай деб турибди.
7. Шаҳар аҳлини сургун қилишга қарор қилинди, Чўрилари ўз кўксига уриб, Мусичадай нола қилмоқда.
8. Найнаво дарз кетган ҳовузга ўхшайди, Ёриқларидан сув оқиб кетгандай, Унинг аҳолиси қочиб кетяпти, Ортидан “Тўхтанглар! Тўхтанглар!” Деган қичқириқлар эшитилар, Лекин ҳеч ким ортига қайтмас.
9. Босқинчилар бақирар: “Талон–тарож қилинг кумушу олтинни! Битмас–туганмасдир Найнавонинг хазинаси! Серобдир унинг қимматбаҳо нарсаси!”
10. Шип–шийдам, вайрон, талқон бўлди Найнаво! Қўрқувдан юраклар орқага тортиб кетди, Тиззалар қалтиради, баданни титроқ босди, Бўздай оқарди ҳамманинг юзи!
11. Нима бўлди Найнаво шаҳрига?! Ўхшар эди–ку у шернинг уясига. Ҳа, ўхшар эди Найнаво шер болаларини боққан бир инга. Шер ва она шер изғиган пайтда, Болалари хатарсиз эди у ерда!
12. Шер ўз болалари учун Етарлича ўлжа тилка–пора қилган, У она шер учун ҳам овини бўғизлаган, Мурда билан тўлдирган ўз инларини, Ўлжа билан — уяларини.
13. Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен сенга қаршиман, эй Найнаво! Жанг араваларингни тутатиб ёндираман. Ёш шерларинг қиличдан ҳалок бўлади. Сен энди ер юзида талончилик қилмайсан. Ўлпончиларингнинг овози ўчади.”

1. Ҳолингга вой, эй қўли қон шаҳар! Ўтакетган маккор, ўлжага тўлган шаҳар! У ердаги қотилликлар ҳеч тугамас!
2. Қулоққа чалинар қамчиларнинг визиллаши, Ғилдиракларнинг тарақ–туруғи, Елаётган от туёқларининг товуши, Жанг араваларининг гумбурлаши!
3. Жангга кирмоқда отлиқ сипоҳлар, Ялт–юлт этмоқда қиличлар, Ярқирамоқда найзалар, Уйилиб кетди ўликлар, Уюм–уюм бўлди жасадлар, Мурдаларнинг сон–саноғи йўқ. Қоқилишар жасадларга одамлар!
4. Эй Найнаво, ўзингни бузуқ фоҳишадай тутдинг, Суюқоёқ жодугардай одамларни ром қилдинг, Бузуқлигинг билан халқларни қул қилдинг, Сеҳр–жодуларинг билан ўзингга оғдирдинг.
5. “Мен сенга қаршиман! — деб айтмоқда Сарвари Олам. — Мен кўйлагингни кўтариб, Халқларга яланғоч танангни кўрсатаман, Эллар олдида шармандангни чиқараман.
6. Устингдан ахлат ёғдириб, сени хўрлайман. Одамларга сени томоша қилдираман.
7. Сени кўрганлар орқага чекиниб, шундай дейишар: «Найнаво вайрон бўлди! Ким унга ачинар экан?!» Сени юпатадиган ҳеч ким йўқ!”
8. Нў–Омон шаҳридан сенинг ортиқ жойинг бормиди?! Ўша шаҳар Нил дарёси бўйида жойлашганди, Сувлар қуршовида турганди, Дарё — унинг истеҳкоми, Сувлар — ҳимояси бўлганди.
9. Ҳабашистону Миср унинг устидан ҳукмронлик қиларди, Кучининг чек–чегараси йўқ эди. Ливия билан Луб унинг иттифоқдошлари эди.
10. Шундай бўлса–да, Нў–Омон шаҳрининг аҳолиси сургун қилинди, Одамлари асирликка олиб кетилди, Ҳар бир кўчанинг бошида Тошга уриб ўлдирилди гўдаклари, Аслзодалари учун қуръа ташланди, Барча зодагонлари занжирбанд бўлди.
11. Эй Найнаво, сен ҳам маст бўлиб, гандираклаб қоласан, Бекинасан, душманларингдан қочиб, паноҳ излайсан.
12. Сенинг ҳамма қалъаларинг Меваси пишган анжир дарахтига ўхшар. Анжирни силкитсанг, Анжирлар хўранданинг оғзига тушар.
13. Лашкарингга бир қарасанг–чи! Хотин кишидан фарқи йўқ–ку уларнинг. Юртингнинг дарвозалари ёв учун кенг очилди, Дарвозаларнинг тамбаларини олов йўқ қилди.
14. Қамалга тайёрлангин! Сувга тўлдир идишларингни! Мустаҳкамла қўрғонларингни! Оёқ билан эзгин лойни, Тайёрла тезроқ қолипларингни!
15. Барибир олов сени ямлаб юборар, Чигиртка экинларни қиртишлагандай, Қилич сени қириб ташлар. Чигирткадай кўпаявер!
16. Савдогарларингни осмондаги юлдузлардан ҳам кўп қилдинг, Бироқ улар чигирткадай юртингни талашар, Сўнг қанот қоқиб учиб кетишар.
17. Совуқ кунда деворларга қўнадиган, Қуёш чиққач эса учиб йўқ бўладиган Чигирткадайдир сенинг посбонларинг, Чигиртка галасидайдир сенинг саркардаларинг. Улар қаерга ғойиб бўлганини билмайди ҳеч ким.
18. Эй Оссурия шоҳи, Раҳнамоларингнинг кўзи юмилган, Йўлбошчиларинг абадий уйқуга кетган, Сенинг халқинг тоғларга тарқалган, Уларни йиғадиган бирор кимса йўқ.
19. Сенинг ярангни даволаб бўлмас, Жароҳатинг ҳалокатлидир. Бу ҳақда хабар топган ҳамма одамлар Хурсандлигидан чапак чалар. Зотан, ҳеч ким чексиз зулмингдан Қочиб қутула олмаган.

YouTube kanaliga xush kelibsiz!
► Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil (YANGILANGAN AUDIO KITOB)
Муқаддас Китоб
- Ибтидо (1-Таврот)
- Чиқиш (2-Таврот)
- Левилар (3-Таврот)
- Саҳрода (4-Таврот)
- Қонунлар (5-Таврот)
- Ёшуа
- Ҳакамлар
- Рут
- Шоҳлар (биринчи китоб)
- Шоҳлар (иккинчи китоб)
- Шоҳлар (учинчи китоб)
- Шоҳлар (тўртинчи китоб)
- Солномалар (биринчи китоб)
- Солномалар (иккинчи китоб)
- Эзра
- Нахимиё
- Эстер
- Аюб
- Забур
- Ҳикматлар
- Воиз
- Қўшиқ
- Ишаё
- Еремиё
- Еремиё Марсия
- Ҳизқиё
- Дониёр
- Хўшея
- Йўэл
- Амос
- Обoдиё
- Юнус
- Михо
- Нохум
- Хабаққуқ
- Зафаниё
- Хаггей
- Закариё
- Малаки
- Матто
- Марк
- Луқо
- Юҳанно
- Ҳаворийлар
- Ёқубнинг мактуби
- Бутруснинг 1-нчи мактуби
- Бутруснинг 2-нчи мактуби
- Юҳаннонинг 1-нчи мактуби
- Юҳаннонинг 2-нчи мактуби
- Юҳаннонинг 3-нчи мактуби
- Яҳудонинг мактуби
- Римликларга мактуб
- Коринфликларга 1-нчи мактуб
- Коринфликларга 2-нчи мактуб
- Галатияликларга мактуб
- Эфесликларга мактуб
- Филиппиликларга мактуб
- Колосаликларга мактуб
- Салоникаликларга 1-нчи мактуб
- Салоникаликларга 2-нчи мактуб
- Тимўтийга 1-нчи мактуб
- Тимўтийга 2-нчи мактуб
- Титусга мактуб
- Филимўнга мактуб
- Ибронийларга мактуб
- Ваҳий
AJOYIB KITOBNI O'QING

• Yuklab olish - Muqaddas Kitob O'zbek tilida Injil (latin 27mb .pdf)
• Скачать - Муқаддас Китоб (Инжил) (кирилл 26mb .PDF)
• Муқаддас Китоб (катта шрифтли нусхаси) (кирилл 38mb .PDF)
MUQADDAS KITOB
1. Eng ko'p o'qiladigan kitob - har yili taxminan 80 million nusxada nashr etiladi
2. Muqaddas Kitob 1600 yil davomida 40 dan ortiq mualliflar tomonidan yozilgan va hech qanday qarama-qarshiliklarga ega emas.
3. Injil uch tilda (ibroniy, yunon va oromiy) va uchta qit'ada yozilgan.
4. Muqaddas Kitob toʻliq yoki qisman 2377 til va dialektga tarjima qilingan.
Tavrot | Zabur | Injil (+audio)

Яхши аудио Китоблар
YouTube.com/@UzAudioKitob

Kinolar va Multiklar

Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Аудио Кутубхона

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz
@audio_kitoblar_uzbektilida
🎧 Ushbu kanal siz uchun turli janrdagi Audio kitoblarni taqdim etadi.
- Kitoblar
- Tahlillar
- Suhbatlar
- Mulohazalar
- Bilimlar
- Tarixiy asarlar
- Motivatsion kitoblar
📖 Vaqtingizni unumli o‘tkazing va bilimlaringizni kengaytiring!

Uilyam MakDonald - taniqli ilohiyot o‘qituvchisi, oltmishdan ortiq kitob muallifi.
MakDonaldning Muqaddas Kitobga sharhlari - Muqaddas Kitob: kitobook.com/mcdonald/
Tavrot Oʻzbek tilidagi. Eski Ahd
Muqaddas kitob. Eski Ahd
ZABUR va HIKMATLARI, Sulaymonning kitobi. Muqaddas kitob. Eski Ahd
Payg‘ambarlar kitoblari. Eski Ahd
Muqaddas xushxabar Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Maktublari. Yangi Ahd
Tarjimalar
- O'zbek tilida: Инжил
- O'zbek tilida: Ҳикоялар китоби
- O'zbek tilida: Muqaddas Kitob
- O'zbek tilida: Муқаддас Китоб
Sharhlar
...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди......kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18
Ma’lumotlar
Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling Oʻzbek tilidagi
Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак