Муқаддас Китоб
Колосаликларга мактуб
1. Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлус ҳамда биродарим Тимўтийдан.
2. Колоса шаҳридаги Худонинг азизлари, Масиҳга тегишли бўлган содиқ биродарларимизга салом!
3. Отамиз Худо сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин! Сизлар учун ибодат қилганимизда биз ҳар доим Худога, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отасига шукур айтамиз.
4. Чунки Исо Масиҳга бўлган имонингиз ва Худонинг барча азизларига кўрсатаётган севгингиз ҳақида биз эшитдик.
5. Худо сизлар учун жаннатда шодлик тайёрлаб қўйганига умид боғладингиз. Хушхабар, яъни ҳақиқат сўзи сизларга етиб келганда мана шу умид ҳақида эшитдингиз.
6. Имонингиз ва севгингиз бу умидингизга асосланган. Хушхабар бутун дунё бўйлаб самара келтириб, ёйилмоқда. Хушхабарни эшитиб, Худо иноятининг ҳақиқий маъносини тушуниб етган кунингиздан бери сизларнинг орангизда ҳам Хушхабар самара бермоқда.
7. Сизлар бу Хушхабарни бизнинг азиз ҳамкоримиз Эпафрасдан эшитдингиз. У сизлар учун садоқат билан Масиҳга хизмат қиляпти.
8. Муқаддас Руҳ сизларга ато қилган меҳр–муҳаббат ҳақида у бизга айтиб берди.
9. Шу сабабдан сизлар ҳақингизда эшитган кунимиздан бери сизлар учун ибодат қилишни канда қилмаяпмиз. Худонинг Руҳи берадиган донолик ва ақл–идрок орқали Унинг иродасини тўлиқ англаб етинг, деб ибодат қиляпмиз.
10. Шунда сизлар Раббимиз Исога муносиб ҳаёт кечириб, ҳар жиҳатдан Уни хурсанд қиласизлар. Қилган ҳар бир яхшилигингиз самара келтиради ва сизлар Худони янада чуқурроқ тушуниб биласизлар.
11. Худо Ўзининг буюк қудрати билан сизларни куч–қувватга тўлдириб, ҳар қандай вазиятда сизларга сабр–тоқат ва бардош берсин.
12. Худо Ўзининг азиз халқига ваъда қилган нурдан баҳраманд бўлишни сизларга лойиқ кўргани учун қувонч билан осмондаги Отамизга шукрона айтинг.
13. У бизни зулмат ҳукмронлигидан қутқариб, севикли Ўғлининг Шоҳлигига қабул қилди.
14. Ўз Ўғли орқали бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди.
15. Кўринмас Худонинг сурати Масиҳдир, У бутун борлиқнинг тўнғичидир.
16. Худо бутун борлиқни Масиҳ орқали яратган. Еру кўкдаги бор мавжудот, Кўринадиган ва кўринмайдиган ҳар бир нарса, Ғайритабиий кучлар, тахту салтанатлар, Буларнинг ҳаммаси Масиҳ орқали, Унинг Ўзи учун яратилгандир.
17. Масиҳ бутун борлиқдан олдин мавжуд эди, Бутун борлиқ У туфайли мустаҳкам турибди.
18. Масиҳ жамоатнинг бошидир, Жамоат Масиҳнинг танасидир. Ҳамма нарсанинг ибтидоси Масиҳдир, У ҳаммадан устун бўлиши учун Биринчи бўлиб ўликдан тирилтирилган.
19. Худо Ўз комиллигини Исода жо қилишни маъқул кўрди.
20. Еру кўкдаги борлиқ мавжудотни Масиҳ орқали Худо Ўзи билан яраштириб, Масиҳнинг хочда тўкилган қони орқали Улар билан тинчлик ўрнатди.
21. Сизлар ҳам бир вақтлар Худога душман эдингизлар. Фикру зикрингиз Худодан узоқ бўлиб, ёмон ишлар қилардингизлар.
22. Масиҳнинг жисмоний танадаги ўлими орқали Худо сизларни Ўзи билан яраштирди. Энди сизлар Худонинг олдида муқаддас, бенуқсон ва айбсиз турасизлар.
23. Шундай экан, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туришингиз керак. Сизлар Хушхабарни эшитиб, умидга эга бўлдингиз. Ўша умидингизни йўқотманг. Бу Хушхабар ер юзидаги бутун жонзотга эълон қилинди. Мен — Павлус ўша Хушхабарнинг хизматчисиман.
24. Мен сизлар учун азоб чекаётганимдан хурсандман. Ахир, мен Масиҳ танаси, яъни жамоат учун азоб чекяпман. Шундай қилиб, менинг азобларим Масиҳ чеккан азобларга қўшилади.
25. Худонинг хабарини сизларга тўлиқ эълон қилишим учун У мени жамоатнинг хизматчиси қилиб тайинлади.
26. Бу Хушхабар асрлару насллар давомида сир тутилган эди, энди эса у Худонинг азизларига ошкор қилинди.
27. Худо барча халқлар ҳам Масиҳ орқали бой улуғворликка етишишларини ҳаммамизга кўрсатишни истади. Бу сирнинг моҳияти шудир: Масиҳ, яъни улуғворликка етишиш умиди сизларнинг орангиздадир.
28. ар бирингиз Масиҳ танасининг етук аъзоси сифатида Худонинг олдида туришингизни истаймиз. Шунинг учун биз ҳаммани огоҳлантириб, донолик билан таълим бериб, Масиҳ ҳақида ўргатяпмиз.
29. Мен ҳам ана шу мақсадда жон–жаҳдим билан хизмат қилар эканман, менга кучли таъсир қилаётган Масиҳнинг қудратига суянаман.

1. Мен сизлар учун, шунингдек, Лаодикия шаҳридагилар ҳамда мени шахсан кўрмаган имонлиларнинг ҳаммаси учун нақадар зўр ғайрат билан меҳнат қилаётганимни билишингизни истайман.
2. Мақсадим шуки, сизлар дадил бўлинг, муҳаббат ришталари сизларни бирлаштирсин, Худонинг сири — Масиҳ ҳақида чуқур ва бой тушунчага эга бўлинг.
3. Чунки донолик ва илму маърифатнинг ҳамма хазиналари Масиҳда пинҳондир.
4. Ҳеч ким сизларни тилёғламалик билан йўлдан оздирмасин деб, мен сизларга шуларни айтяпман.
5. Гарчи мен жисман сизларнинг орангизда бўлмасам ҳам, хаёлан сиз билан биргаман. Сизларнинг тартиб–интизомингиз ва Масиҳга бўлган соғлом имонингизни кўриб севиняпман.
6. Сизлар Исо Масиҳни Раббимиз деб қабул қилган экансизлар, доимо У кўрсатган йўлдан юраверинг.
7. Олган таълимотингизга мувофиқ, Масиҳда томир ёйиб, қарор топинг. Имонингизда қаттиқ туринг, Худога шукроналар тилингиздан тушмасин.
8. Эҳтиёт бўлинглар, ҳеч ким фалсафа ва қуруқ сафсаталар билан сизларни аврамасин. Бундай гаплар Масиҳга эмас, балки инсонларнинг анъанасига, дунёнинг хурофий кучларига асосланади.
9. Худо Ўзининг бутун борлиғи билан тўла–тўкис Масиҳнинг вужудида мавжуддир.
10. Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳаётингиз тўла–тўкис, чунки У ҳар қандай куч ва ҳокимиятдан устундир.
11. Масиҳ орқали сизлар суннат қилиндингиз, бу жисмоний суннат эмас, балки Масиҳ орқали қилинадиган суннат, яъни гуноҳкор табиатнинг кесиб ташланишидир.
12. Сувга чўмдирилиш орқали Масиҳ билан бирга кўмилдингиз. Масиҳни ўликдан тирилтирган Худонинг қудратига бўлган имонингиз туфайли Масиҳ билан бирга тирилдингиз.
13. Илгари сизлар суннатсиз, гуноҳга ботган бўлиб, руҳан ўлик эдингизлар. Энди эса Худо барча гуноҳларингизни кечириб, сизларни Масиҳ билан бирга тирилтирди.
14. Бизга қарши ёзилган айблов ҳукмини Худо бекор қилди, яъни ўша ҳукмни хочга михлаб, кучдан қолдирди.
15. Ўша хоч орқали коинотдаги кучлару ҳукмронликлар устидан ғалаба қозониб, уларни қуролсизлантирди. Ўзининг ғолибона юришида уларнинг тутқун эканлигини намойиш этиб, шарманда қилди.
16. Шунинг учун егулик–ичгулик, диний байрамлар, янги ой шодиёналари ёки Шаббат куни хусусида ҳеч ким сизларга қонун–қоида чиқармасин.
17. Ўша урф–одатлар келажакнинг шарпасигина, холос, аммо ҳақиқий ҳаёт Масиҳдадир.
18. Шундай экан, диндорликка берилиб, ўзини мўминликка соладиганлар, фаришталарга сиғинадиганлар сизларни камситса, эътибор берманглар. Улар кўрган ваҳийлари билан мақтанадиган, ақл–заковати билан мағрурланадиган одамлардир.
19. Бундай кишилар Масиҳдан ажралган. Масиҳ — Ўз танаси, яъни жамоатнинг Бошидир. Мана шу Бошдан бутун бадан ҳаётбахш куч олиб, паю бўғинлар орқали ўзаро уланиб, Худонинг хоҳиши бўйича ўсади.
20. Агар сизлар Масиҳ билан бирга ўлган бўлсангизлар, дунёнинг хурофий кучлари учун ҳам ўлган бўласизлар. Ундай бўлса яна нимага бу дунёга қул бўлиб,
21. “тегма”, “ема”, “ушлама” деган қонун–қоидаларга бўйсунасизлар?!
22. Бу инсоний таълимотлар ва қоидалар ишлатилган сари йўқ бўлиб кетадиган нарсалар ҳақида–ку!
23. Гарчи бу қоидалар келтириб чиқарган диндорлик, ўзини мўмин қилиб кўрсатиш, баданни қийнаш одамларга ҳикматдай туюлса–да, аслида улар шаҳвату нафсга бўлган иштиёқни кўпайтиради.

1. Сизлар Масиҳ билан бирга тирилган экансиз, самовий нарсаларнинг пайида бўлинг, ахир, Масиҳ ҳам самода Худонинг ўнг томонида ўтирибди.
2. Фикрингиз ер юзидаги эмас, самодаги нарсалар билан банд бўлсин.
3. Ахир, сизлар ўлгансизлар, асл ҳаётингиз эса Масиҳ билан Худонинг ҳузурида пинҳондир.
4. Бизнинг ҳаётимиз Исо Масиҳдир. Масиҳ зоҳир бўлганда, сизлар ҳам У билан бирга улуғворликда зоҳир бўласизлар.
5. Шундай экан, дунёвий табиатингизни, яъни фаҳш–зино, нопоклик, шаҳват, ёвуз хоҳишлар ва бутпарастликка тенг бўлган очкўзликни йўқ қилинглар.
6. Мана шулар сабабли Худонинг ғазаби итоатсиз бандаларнинг бошига тушади!
7. Сизлар ҳам бир вақтлар шундай одамларнинг йўлидан юриб, ўзингизни ўшалар каби тутардингизлар.
8. Энди эса жаҳл, ғазаб, ёвузликларнинг ҳаммасини бир четга йиғиштириб қўйинглар. Оғзингиздан ҳеч қандай жеркиш ёки ножўя сўз чиқмасин.
9. Бир–бирингизга ёлғон гапирманглар. Чунки сизлар эски табиатингизни, унинг ёмон одатлари билан бирга ўзингиздан соқит қилдингизлар.
10. Бунинг ўрнига сиз янги табиатга буркандингиз. Сизлар Худони яқинроқ билиб бораркансиз, сизнинг янги табиатингиз уни яратган Худонинг суратига ўхшаб бормоқда.
11. Шу нуқтаи назардан энди на юнон бор, на яҳудий, на суннатли бор, на суннатсиз, на жоҳил бор, на маданиятсиз, на қул бор, на озод. Энг аҳамиятлиси Масиҳдир, У ҳамма биландир, ҳамма нарса Унинг қўли остидадир.
12. Сизлар Худонинг танланган, азиз ва суюкли халқисизлар. Шунга кўра, раҳм–шафқат, меҳрибонлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр–тоқатни зеб–зийнат қилиб тақиб олинглар.
13. Бир–бирингизга нисбатан сабр–тоқатли бўлинглар. Орангизда хафагарчилик ўтган бўлса, бир–бирингизни кечиринглар. Эгамиз сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бошқаларни кечиринглар.
14. Ва ниҳоят муҳаббатга бурканинглар, чунки меҳр–муҳаббат мукаммал аҳилликка етиштиради.
15. Масиҳ ато қиладиган тинчлик юракларингизда ҳукмрон бўлсин, ахир, сизлар бир тананинг аъзосисизлар, тинчликка даъват қилингансизлар. Миннатдор бўлинглар.
16. Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин. Донолик билан бир–бирингизга таълим беринг, насиҳат қилинг. Забурларни хониш қилиб, мадҳиялар ва руҳий қўшиқлар билан, чин кўнгилдан миннатдорчилик билдириб, Худони тараннум этинглар.
17. Нимаики қилсангиз ҳам, гапирсангиз ҳам, ҳаммасини Раббимиз Исо номидан қилиб, У орқали Отамиз Худога шукрона айтинглар.
18. Эй хотинлар, эрингизга итоатли бўлинглар. Шундай қилиш Раббимиз Исонинг издошларига муносибдир.
19. Эй эрлар, хотинингизни севинглар, уларга қўпол муомалада бўлманглар.
20. Эй фарзандлар, доим ота–онангизга қулоқ солинглар, чунки бу Раббимизга маъқул келади.
21. Эй оталар, фарзандларингизни ранжитаверманглар, бўлмаса улар тушкунликка тушиб қолади.
22. Эй қуллар, бу дунёдаги хўжайинларингизга ҳар доим итоат қилинглар. Хушомадгўйлик билан хўжа кўрсинга эмас, балки Раббимиздан қўрқиб, чин кўнгилдан итоат қилинглар.
23. Ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббимиз Исо Масиҳ учун қилаётгандай чин қалбдан бажаринглар.
24. Чунки сизлар ҳақиқий Хўжайинингиз Масиҳга хизмат қиляпсизлар. У Ўз халқига атаб қўйган қут–баракани сизларга мукофот қилиб беришини ёддан чиқарманг.
25. Кимки ноҳақлик қилса, қилмишига яраша жазо олади. Зеро, Худо тарафкашлик қилмайди.

1. Эй хўжайинлар, сизнинг ҳам самода Хўжайинингиз борлигини билиб, қулларингизга одил ва тўғри муомала қилинг.
2. Доим ибодат қилинг. Ибодатда ҳушёр бўлиб, шукроналар келтиринг.
3. Шунингдек, бизлар учун ҳам ибодат қилинглар: биз Худонинг каломини эълон қилишимиз ва Масиҳ сирини баён этишимиз учун Унинг Ўзи бизга йўл очиб берсин. Мен ана шу сир туфайли қамоқдаман.
4. Бу сирни муносиб равишда изҳор эта олишимни Худодан сўранглар.
5. Фурсатни ғанимат билиб, имонлилар қаторига қўшилмаганларга нисбатан оқилона йўл тутинглар.
6. Улар билан қандай гаплашишни сизларга ўргатай: улар билан гаплашганингизда сўзингиз ҳамиша ёқимли ва мазмунли бўлсин.
7. Мен ҳақимдаги барча янгиликларни Раббимиз Исонинг содиқ хизматкори, ҳамкорим ва суюкли биродарим Тихикус сизларга айтиб беради.
8. Сизларга далда бериб, ҳол–аҳволимизни сизларга билдирсин деб, мен уни сизларнинг олдингизга жўнатяпман.
9. Тихикус билан бирга олдингизга содиқ ва севимли биродаримиз, ҳамшаҳарингиз Ўнисимус ҳам боради. Улар бу ерда бўлиб ўтган ҳамма нарсани сизларга айтиб беришади.
10. Мен билан бирга қамалган Аристархус ва Барнабонинг жияни Марк ҳам сизларга салом йўллаяптилар. Марк ҳақида йўл–йўриқ олгансизлар: агар олдингизга борса, уни яхши қабул қилинглар.
11. Ёшуа, яъни Юстус ҳам сизларга салом йўллаяпти. Худонинг Шоҳлиги йўлида меҳнат қилаётган булардан бошқа яҳудий ҳамкорларим йўқ. Улар менга тасалли бўлиб келмоқдалар.
12. Исо Масиҳнинг қули, ҳамшаҳарингиз Эпафрас сизларга салом йўллаяпти. Худонинг иродасини тўлиқ бажарадиган, имони комил инсонлар бўлинглар деб, Эпафрас зўр ғайрат билан, тинмай сизлар учун ибодат қилмоқда
13. У сизлар учун ҳамда Лаодикия ва Ҳейраполис шаҳарларидаги имонлилар учун не–не заҳматлар чекканига ўзим шоҳидман.
14. Севимли табиб Луқо ва Димас сизларга салом йўллашяпти.
15. Лаодикия шаҳридаги биродарларга, айниқса, Нимфага ва унинг уйида йиғиладиган жамоатга салом айтинглар.
16. Сизларга ёзган бу мактубимни ўқиганингиздан кейин, уни Лаодикиядаги жамоат ҳам ўқисин. Сизлар эса Лаодикия жамоатига ёзган мактубимни ўқинглар.
17. Архиппусга: “Раббимиз Исо зиммангга юклаган хизматни охирига етказгин”, — деб айтиб қўйинглар.
18. Мен, Павлус, мана шу мактубнинг якунини ўз қўлим билан ёзяпман. Қамоқда эканлигимни эсдан чиқарманглар. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин.

YouTube kanaliga xush kelibsiz!
► Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil (YANGILANGAN AUDIO KITOB)
Муқаддас Китоб
- Ибтидо (1-Таврот)
- Чиқиш (2-Таврот)
- Левилар (3-Таврот)
- Саҳрода (4-Таврот)
- Қонунлар (5-Таврот)
- Ёшуа
- Ҳакамлар
- Рут
- Шоҳлар (биринчи китоб)
- Шоҳлар (иккинчи китоб)
- Шоҳлар (учинчи китоб)
- Шоҳлар (тўртинчи китоб)
- Солномалар (биринчи китоб)
- Солномалар (иккинчи китоб)
- Эзра
- Нахимиё
- Эстер
- Аюб
- Забур
- Ҳикматлар
- Воиз
- Қўшиқ
- Ишаё
- Еремиё
- Еремиё Марсия
- Ҳизқиё
- Дониёр
- Хўшея
- Йўэл
- Амос
- Обoдиё
- Юнус
- Михо
- Нохум
- Хабаққуқ
- Зафаниё
- Хаггей
- Закариё
- Малаки
- Матто
- Марк
- Луқо
- Юҳанно
- Ҳаворийлар
- Ёқубнинг мактуби
- Бутруснинг 1-нчи мактуби
- Бутруснинг 2-нчи мактуби
- Юҳаннонинг 1-нчи мактуби
- Юҳаннонинг 2-нчи мактуби
- Юҳаннонинг 3-нчи мактуби
- Яҳудонинг мактуби
- Римликларга мактуб
- Коринфликларга 1-нчи мактуб
- Коринфликларга 2-нчи мактуб
- Галатияликларга мактуб
- Эфесликларга мактуб
- Филиппиликларга мактуб
- Колосаликларга мактуб
- Салоникаликларга 1-нчи мактуб
- Салоникаликларга 2-нчи мактуб
- Тимўтийга 1-нчи мактуб
- Тимўтийга 2-нчи мактуб
- Титусга мактуб
- Филимўнга мактуб
- Ибронийларга мактуб
- Ваҳий
AJOYIB KITOBNI O'QING

• Yuklab olish - Muqaddas Kitob O'zbek tilida Injil (latin 27mb .pdf)
• Скачать - Муқаддас Китоб (Инжил) (кирилл 26mb .PDF)
• Муқаддас Китоб (катта шрифтли нусхаси) (кирилл 38mb .PDF)
MUQADDAS KITOB
1. Eng ko'p o'qiladigan kitob - har yili taxminan 80 million nusxada nashr etiladi
2. Muqaddas Kitob 1600 yil davomida 40 dan ortiq mualliflar tomonidan yozilgan va hech qanday qarama-qarshiliklarga ega emas.
3. Injil uch tilda (ibroniy, yunon va oromiy) va uchta qit'ada yozilgan.
4. Muqaddas Kitob toʻliq yoki qisman 2377 til va dialektga tarjima qilingan.
Tavrot | Zabur | Injil (+audio)

Яхши аудио Китоблар
YouTube.com/@UzAudioKitob

Kinolar va Multiklar

Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Аудио Кутубхона

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz
@audio_kitoblar_uzbektilida
🎧 Ushbu kanal siz uchun turli janrdagi Audio kitoblarni taqdim etadi.
- Kitoblar
- Tahlillar
- Suhbatlar
- Mulohazalar
- Bilimlar
- Tarixiy asarlar
- Motivatsion kitoblar
📖 Vaqtingizni unumli o‘tkazing va bilimlaringizni kengaytiring!

Uilyam MakDonald - taniqli ilohiyot o‘qituvchisi, oltmishdan ortiq kitob muallifi.
MakDonaldning Muqaddas Kitobga sharhlari - Muqaddas Kitob: kitobook.com/mcdonald/
Tavrot Oʻzbek tilidagi. Eski Ahd
Muqaddas kitob. Eski Ahd
ZABUR va HIKMATLARI, Sulaymonning kitobi. Muqaddas kitob. Eski Ahd
Payg‘ambarlar kitoblari. Eski Ahd
Muqaddas xushxabar Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Maktublari. Yangi Ahd
Tarjimalar
- O'zbek tilida: Muqaddas Kitob
- O'zbek tilida: Ҳикоялар китоби
- O'zbek tilida: Муқаддас Китоб
- O'zbek tilida: Инжил
Sharhlar
...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди......kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18
Ma’lumotlar
Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling Oʻzbek tilidagi
Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак