Муқаддас Китоб
Хаггей
1. Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили олтинчи ойининг биринчи куни эди. Эгамиз Хаггей пайғамбар орқали Яҳудо ҳокими Шалтиёл ўғли Зарубабелга ва олий руҳоний Ёҳузадах ўғли Ёшуага қуйидаги сўзларини аён қилди:
2. Сарвари Олам шундай демоқда:
3. “Бу халқ: «Эгамизнинг уйини қуриш вақти ҳали келгани йўқ», деб айтади.
4. Эй Исроил халқи, Менинг уйим вайрон бўлиб ётганда, сизлар ҳашаматли уйларда яшашингизнинг вақтими?!”
5. Мана энди Сарвари Олам демоқда: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринглар–чи!
6. Кўп экиб, кам ўрасиз. Овқат ейсиз–у, тўймайсиз. Ичасиз, аммо чанқоғингиз қонмайди, устингизга киясиз–у, исинолмайсиз. Ким пул ишласа, унинг пули йиртиқ ҳамёнга тушади.”
7. Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринг, ахир!
8. Тоғларга чиқиб, ёғоч олиб тушинглар–да, Менинг уйимни қуринглар. Мен уни кўриб завқланаман, у ерда улуғланаман, — дейди Эгамиз. —
9. Кўп ҳосил олишни умид қилган эдингиз, мана кам олдингиз. Уйга олиб келганингизни сочиб юбордим. Нима учун?” Сарвари Олам шундай демоқда: “Менинг уйим вайрон бўлиб ётган пайтда, сизлар фақат ўз уйингиз ҳақида ўйлаганингиз учун шундай қилдим.
10. Сизларнинг дастингиздан осмондан шудринг тушмади, ер ҳам ҳосил бермади.
11. Мен далаларга, қирли жойларга қурғоқчилик келтириб, дон, узум шарбати ва зайтун мойини қуритдим. Ердан чиққан барча ҳосилни йўқ қилдим, одамлар ва ҳайвонларни қийинчиликларга дучор қилдим. Инсонларнинг ўз қўллари билан қилган меҳнатларини пучга чиқардим.”
12. Шундан кейин Зарубабел, олий руҳоний Ёшуа ва сургундан қайтиб келган барча халқ ўзларининг Эгаси Худога итоат қилишди. Ўзларининг Эгаси Худо юборган Хаггей пайғамбарнинг сўзларига қулоқ солишди, чунки улар Эгамиздан қўрқарди.
13. Эгамизнинг элчиси Хаггей Унинг қуйидаги сўзларини халққа етказди: — Эгамизнинг каломи шудир: “Мен сизлар билан биргаман.”
14. Яҳудо ҳокими Зарубабелни, олий руҳоний Ёшуани ва сургундан қайтиб келган бутун халқни Эгамиз руҳлантирди. Шунда улар ҳаммалари келиб, ўзларининг Худоси, Сарвари Оламнинг уйини тиклашни бошладилар.
15. Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили олтинчи ойининг йигирма тўртинчи кунида Маъбаднинг қайта қурилиши бошланди.

1. Ўша йилнинг еттинчи ойи, йигирма биринчи кунида Эгамиз яна хабар юбориб, қуйидаги сўзларни Хаггей пайғамбарга аён қилди:
2. Яҳудо ҳокими Шалтиёл ўғли Зарубабелга, олий руҳоний Ёҳузадах ўғли Ёшуага ва сургундан қайтиб келган бутун халққа шу гапларни етказ:
3. “Орангизда олдинги Маъбаднинг шуҳратини кўрганлар борми? Ҳозирги кўриниши қандай? Олдингиси билан солиштирганда буниси арзимаган бир нарсадай–ку, ахир!
4. Эгамизнинг каломи шудир: «Энди дадил бўл, эй Зарубабел! Дадил бўл, эй олий руҳоний Ёшуа! Эй сургундан қайтиб келган шу юрт аҳли, энди дадил бўлинглар!» Сарвари Олам шундай демоқда:
5. «Менинг Руҳим ҳали ҳам сизларнинг орангизда, қўрқманглар. Ишга киришинглар, чунки Мисрдан чиққанингизда сизларга берган ваъдамга биноан Мен сизлар билан биргаман.»
6. Ахир, Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Бирпасдан кейин яна еру осмонни, денгиз ва қуруқликни ларзага соламан.
7. Барча халқларни титратаман, уларнинг хазинаси шу ерга келтирилади.» Сарвари Олам демоқда: «Ўшанда Мен мана шу Маъбадни ҳашамат билан бой қиламан.»
8. Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Кумуш Меники, олтин ҳам Меникидир.»
9. Сарвари Олам айтмоқда: «Бу Маъбаднинг кейинги шуҳрати олдингисидан ҳам улуғроқ бўлади.» Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Мана шу ерга тинчлик ато қиламан.»”
10. Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили, тўққизинчи ойнинг йигирма тўртинчи кунида Хаггей пайғамбар орқали Эгамизнинг қуйидаги сўзлари аён бўлди.
11. Хаггей руҳонийларга деди: — Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Руҳонийлардан қонун бўйича қуйидаги ҳолатларни ажрим қилишни сўра:
12. агар бирортаси кийимининг этагида қурбонликдан олинган муқаддас гўштни олиб кетаётган бўлса, ўша кийимнинг этаги билан нон, шўрва, шароб, зайтун мойи ёки бошқа егуликларга тегиб кетса, ўша нарсалар ҳам муқаддас ҳисобланадими?” Руҳонийлар Хаггейга: — Йўқ*, — деб жавоб бердилар.
13. Хаггей яна сўради: — Агар бирортаси инсон жасадига теккани учун ҳаром бўлса–ю, юқорида айтиб ўтилган егуликлардан бирига тегса, ўша егуликлар ҳаром ҳисобланадими? Руҳонийлар: — Ҳа, — деб жавоб бердилар.
14. Шунда Хаггей деди: — Эгамизнинг каломи шудир: “Мана бу одамлар ҳам, бу халқ ҳам олдимда худди шундайдир. Улар қилган ишларнинг ҳаммаси, улар келтирган ҳар бир назр ҳам ҳаромдир.
15. Энди сизга нима бўлгани ҳақида ўйлаб кўринг. Менинг Маъбадимни қайта қуришни бошламасингиздан олдин нималар бўлгани ҳақида ўйлаб кўринг.
16. 20 чора дон оламан деб, хирмонга борганингизда, у ерда фақат 10 чора дон бўларди. Хумдан 50 кўза шароб оламан деб, борганингизда эса фақат 20 кўза шароб топардингиз.”
17. Эгамиз демоқда: “Меҳнатингизнинг барча самарасини йўқ қилай деб гармсел, шира ва дўл юбордим. Шунда ҳам Менга қайтишни рад қилдингиз.
18. Аммо бугун, тўққизинчи ойнинг йигирма тўртинчи кунидан бошлаб, сизларга нима бўлишига эътибор беринглар. Маъбадимнинг пойдевори ётқизилганига анча бўлди.
19. Ўшандан бери, эккан уруғларингиз деярли ҳосил бермас эди, токларингиз, анжирларингиз, анорларингиз ва зайтун дарахтларингизнинг ҳосили бебарака эди. Аммо бугундан бошлаб, Мен сизларга барака бераман.”
20. Ўша куни, ойнинг йигирма тўртинчи кунида Эгамиз яна хабар юбориб, қуйидаги сўзларни Хаггей пайғамбарга аён қилди:
21. Яҳудо ҳокими Зарубабелга айт: “Осмон ва ерни ларзага соламан.
22. Шоҳликларнинг тахтларини ағдараман, халқларнинг шоҳликларига барҳам бераман. Жанг аравалари ва уларнинг устидагиларни ағдараман. Отлар, чавандозлар йиқилади, ҳамма бир–бирининг қиличидан ҳалок бўлади.
23. Эгамизнинг каломи шудир: «Эй қулим Шалтиёл ўғли Зарубабел, ўша куни, — демоқда Сарвари Олам, — сени Ўз муҳр узугимдай қиламан, чунки Мен сени танлаганман.» Сарвари Оламнинг каломи шудир.”

YouTube kanaliga xush kelibsiz!
► Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil (YANGILANGAN AUDIO KITOB)
Муқаддас Китоб
- Ибтидо (1-Таврот)
- Чиқиш (2-Таврот)
- Левилар (3-Таврот)
- Саҳрода (4-Таврот)
- Қонунлар (5-Таврот)
- Ёшуа
- Ҳакамлар
- Рут
- Шоҳлар (биринчи китоб)
- Шоҳлар (иккинчи китоб)
- Шоҳлар (учинчи китоб)
- Шоҳлар (тўртинчи китоб)
- Солномалар (биринчи китоб)
- Солномалар (иккинчи китоб)
- Эзра
- Нахимиё
- Эстер
- Аюб
- Забур
- Ҳикматлар
- Воиз
- Қўшиқ
- Ишаё
- Еремиё
- Еремиё Марсия
- Ҳизқиё
- Дониёр
- Хўшея
- Йўэл
- Амос
- Обoдиё
- Юнус
- Михо
- Нохум
- Хабаққуқ
- Зафаниё
- Хаггей
- Закариё
- Малаки
- Матто
- Марк
- Луқо
- Юҳанно
- Ҳаворийлар
- Ёқубнинг мактуби
- Бутруснинг 1-нчи мактуби
- Бутруснинг 2-нчи мактуби
- Юҳаннонинг 1-нчи мактуби
- Юҳаннонинг 2-нчи мактуби
- Юҳаннонинг 3-нчи мактуби
- Яҳудонинг мактуби
- Римликларга мактуб
- Коринфликларга 1-нчи мактуб
- Коринфликларга 2-нчи мактуб
- Галатияликларга мактуб
- Эфесликларга мактуб
- Филиппиликларга мактуб
- Колосаликларга мактуб
- Салоникаликларга 1-нчи мактуб
- Салоникаликларга 2-нчи мактуб
- Тимўтийга 1-нчи мактуб
- Тимўтийга 2-нчи мактуб
- Титусга мактуб
- Филимўнга мактуб
- Ибронийларга мактуб
- Ваҳий
AJOYIB KITOBNI O'QING

• Yuklab olish - Muqaddas Kitob O'zbek tilida Injil (latin 27mb .pdf)
• Скачать - Муқаддас Китоб (Инжил) (кирилл 26mb .PDF)
• Муқаддас Китоб (катта шрифтли нусхаси) (кирилл 38mb .PDF)
MUQADDAS KITOB
1. Eng ko'p o'qiladigan kitob - har yili taxminan 80 million nusxada nashr etiladi
2. Muqaddas Kitob 1600 yil davomida 40 dan ortiq mualliflar tomonidan yozilgan va hech qanday qarama-qarshiliklarga ega emas.
3. Injil uch tilda (ibroniy, yunon va oromiy) va uchta qit'ada yozilgan.
4. Muqaddas Kitob toʻliq yoki qisman 2377 til va dialektga tarjima qilingan.
Tavrot | Zabur | Injil (+audio)

Яхши аудио Китоблар
YouTube.com/@UzAudioKitob

Kinolar va Multiklar

Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Аудио Кутубхона

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz
@audio_kitoblar_uzbektilida
🎧 Ushbu kanal siz uchun turli janrdagi Audio kitoblarni taqdim etadi.
- Kitoblar
- Tahlillar
- Suhbatlar
- Mulohazalar
- Bilimlar
- Tarixiy asarlar
- Motivatsion kitoblar
📖 Vaqtingizni unumli o‘tkazing va bilimlaringizni kengaytiring!

Uilyam MakDonald - taniqli ilohiyot o‘qituvchisi, oltmishdan ortiq kitob muallifi.
MakDonaldning Muqaddas Kitobga sharhlari - Muqaddas Kitob: kitobook.com/mcdonald/
Tavrot Oʻzbek tilidagi. Eski Ahd
Muqaddas kitob. Eski Ahd
ZABUR va HIKMATLARI, Sulaymonning kitobi. Muqaddas kitob. Eski Ahd
Payg‘ambarlar kitoblari. Eski Ahd
Muqaddas xushxabar Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Maktublari. Yangi Ahd
Tarjimalar
- O'zbek tilida: Muqaddas Kitob
- O'zbek tilida: Муқаддас Китоб
- O'zbek tilida: Инжил
- O'zbek tilida: Ҳикоялар китоби
Sharhlar
...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди......kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18
Ma’lumotlar
Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling Oʻzbek tilidagi
Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак