Муқаддас Китоб
Яҳудонинг мактуби
1. Исо Масиҳнинг қули ва Ёқубнинг укаси мен — Яҳудодан, Худонинг халқи бўлишга даъват қилинган биродарларга салом! Отамиз Худо сизларни Исо Масиҳ келишига қадар Ўз меҳр–муҳаббати паноҳида омон сақлайди.
2. Худо сизларга чексиз марҳамат, тинчлик ва меҳр–оқибат ато қилсин.
3. Азизларим, ҳаммамиз биргаликда баҳра олаётган нажотимиз ҳақида мен сизларга ёзишни жуда хоҳлаган эдим. Аммо бунинг ўрнига сизларни: “Имонимизни ҳимоя қилайлик”, деб ундамоқчиман. Ахир, Худо бу ўзгармас имонни азиз халқига то абад топширган.
4. Гап шундаки, баъзи бетавфиқ одамлар орангизга ўғринча кириб олибдилар. Улар ўз ахлоқсизлигини оқлаш учун Худойимизнинг инояти ҳақидаги хабарни бузиб ўргатяптилар. Ягона Хўжайинимиз ва Раббимиз Исо Масиҳни рад этяптилар. Ўша бетавфиқларнинг жазоси азалданоқ ёзилгандир.
5. Бундай одамларнинг қисмати нима бўлишини ўзларингиз яхши биласизлар. Буларни сизларга яна бир бор эслатмоқчиман: Эгамиз Ўз халқи Исроилни Мисрдаги қулликдан қутқарганди. Кейинроқ эса ишонмаган одамларни ҳалок қилган эди.
6. Шунингдек, ўз мавқеига яраша иш тутмай, маконини ташлаб кетган фаришталарни ҳам Эгамиз қоронғи зимистонга абадий занжирбанд қилганди. Уларни буюк қиёмат кунигача ўша ерда сақлаб турибди.
7. Ўша фаришталар сингари, Садўм ва Ғамўра шаҳарлари аҳолиси, шунингдек, булар атрофидаги барча шаҳарлар аҳолиси ҳам нотабиий бузуқ эҳтиросларга ва шаҳвоний ҳирсга берилган эдилар. Оқибатда эса абадий ўтда куйиб, ўз жазосини олганлар. Уларнинг қисмати ҳаммага сабоқ бўлди.
8. Шунга қарамай, орамизга кириб олган бетавфиқлар ўз ваҳийларига таяниб, баданларини ҳаром этяптилар. Худонинг ҳокимиятини рад этиб, самовий мавжудотларни ҳақорат қиляптилар
9. Эсингизда бўлса, бош фаришта Микойил иблис билан Мусонинг жасади борасида баҳслашганди. Аммо Микойил шунда ҳам иблисни ҳақоратлаб, ҳукм қилишга журъат этмади, у Худонинг ҳокимиятини эъзозлаган ҳолда, фақат: “Эгамнинг Ўзи сени ҳукм қилсин”, — деб айтган эди, холос.
10. Ўша бетавфиқлар эса Худонинг қонунини тушунмайдилар, тушунмаганлари учун ҳам ўша қонунни менсимайдилар. Улар ўзларини онгсиз ҳайвонлардай тутиб, эҳтиросларга берилиб яшашдан бошқа ҳеч нарсани билмайдилар. Бунинг натижасида ҳалокатга йўлиқадилар.
11. Бу сохта устозларнинг ҳолига вой! Ахир, улар Қобилнинг изидан боряптилар. Пулга берилиб, бошқаларни Баломга ўхшаб йўлдан уряптилар. Кўрах сингари исён кўтариб, ҳалокатга юз тутяптилар.
12. Бу одамлар жамоатингизни ҳам ҳалокатга йўлиқтирадилар. Улар фақат ўзини боқадиган чўпонларга ўхшайди. Сизлар таом ейиш учун бирга йиғилганингизда, Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирганингизда, улар уялмай, очкўзлик билан қоринларини тўйдирадилар. Улар шамол ҳайдаган ёмғирсиз булутларга ўхшайдилар, мавсумида мева бермайдиган дарахтлар кабидирлар. Бу устозлар қўпориб ташланган дарахтлардай ўликдирлар.
13. Улар денгизнинг ваҳший тўлқинлари каби жўш уради, шармандали ишларини ифлос кўпикдай юзага чиқариб, атрофга сочади. Улар тайёрлаб қўйилган қоп–қоронғи зулматга адашган юлдузлардай абадий ғарқ бўлишади.
14. Одам Атодан бошлаб, еттинчи авлодда яшаган Ханўх бу одамлар ҳақида шундай башорат қилган: “Раббимиз минг–минглаб муқаддас малаклари билан келади.
15. У жамики одамзодни ҳукм қилади. Гуноҳга ботган бетавфиқларни маҳкум этади, Ярамас қилмишлари учун, Уни ҳақоратлаганлари учун Бетавфиқларни жазолайди.”
16. Орамизга кириб олган бу бетавфиқлар, қачон қараманг, минғирлаб нолиб юрадилар. Улар фақат ўз нафсини ўйлаб иш тутадилар, мақтанадилар, ўз манфаатини кўзлаб, тилёғламалик қиладилар.
17. Сизлар эса, эй азизларим, Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳаворийлари айтган башоратларни эсингизда тутинглар.
18. Ахир, улар сизларни қуйидагича огоҳлантиришган: “Охирги замонда шундай одамлар бўладики, улар фақат ўз нафсини қондириш билан овора бўлишади, ҳақиқатга итоат қилувчиларни мазах қилишади.”
19. Муқаддас Руҳга эга бўлмаган бу бетавфиқ устозлар инсон табиатига қул бўлиб яшайдилар, орангизга низо уруғини сочадилар.
20. Сизлар эса, эй азизларим, қутлуғ имонингизга таяниб ҳаёт кечиринглар. Муқаддас Руҳ илҳоми билан ибодат қилинглар.
21. Худонинг севгиси паноҳида бўлиб, ўзингизни асранглар. Раббимиз Исо Масиҳнинг келишини кутинглар. У келиб, Ўз марҳамати туфайли бизга абадий ҳаёт ато қилади.
22. Иккиланувчи биродарларингизга раҳмдил бўлиб,
23. уларни қутқаринглар. Ана шунда сизлар бундай одамларни қиёмат алангасидан чиқариб олгандай бўласизлар. Ўз билганидан қайтмаганларга эса ачининглар. Бироқ эҳтиёт бўлинглар, уларнинг қабиҳ қилмишларидан ҳазар қилинглар. Уларнинг ҳатто кийими ҳам сизлар учун ҳаром ва жирканчлидир.
24. Имондан қайтиб кетишдан сизларни фақатгина Худо асрай олади. У сизларни беғубор ва шод–хуррам қилиб, Ўзининг улуғвор ҳузурига олиб киришга қодир.
25. Бизни Исо Масиҳ орқали қутқарган яккаю ягона нажоткоримиз Худога ҳамдлар бўлсин! Азалдан, ҳозир ва то абад салобатли, куч–қудратли, салтанат Соҳиби бўлган Худога шон–шарафлар бўлсин! Омин.

YouTube kanaliga xush kelibsiz!
► Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil (YANGILANGAN AUDIO KITOB)
Муқаддас Китоб
- Ибтидо (1-Таврот)
- Чиқиш (2-Таврот)
- Левилар (3-Таврот)
- Саҳрода (4-Таврот)
- Қонунлар (5-Таврот)
- Ёшуа
- Ҳакамлар
- Рут
- Шоҳлар (биринчи китоб)
- Шоҳлар (иккинчи китоб)
- Шоҳлар (учинчи китоб)
- Шоҳлар (тўртинчи китоб)
- Солномалар (биринчи китоб)
- Солномалар (иккинчи китоб)
- Эзра
- Нахимиё
- Эстер
- Аюб
- Забур
- Ҳикматлар
- Воиз
- Қўшиқ
- Ишаё
- Еремиё
- Еремиё Марсия
- Ҳизқиё
- Дониёр
- Хўшея
- Йўэл
- Амос
- Обoдиё
- Юнус
- Михо
- Нохум
- Хабаққуқ
- Зафаниё
- Хаггей
- Закариё
- Малаки
- Матто
- Марк
- Луқо
- Юҳанно
- Ҳаворийлар
- Ёқубнинг мактуби
- Бутруснинг 1-нчи мактуби
- Бутруснинг 2-нчи мактуби
- Юҳаннонинг 1-нчи мактуби
- Юҳаннонинг 2-нчи мактуби
- Юҳаннонинг 3-нчи мактуби
- Яҳудонинг мактуби
- Римликларга мактуб
- Коринфликларга 1-нчи мактуб
- Коринфликларга 2-нчи мактуб
- Галатияликларга мактуб
- Эфесликларга мактуб
- Филиппиликларга мактуб
- Колосаликларга мактуб
- Салоникаликларга 1-нчи мактуб
- Салоникаликларга 2-нчи мактуб
- Тимўтийга 1-нчи мактуб
- Тимўтийга 2-нчи мактуб
- Титусга мактуб
- Филимўнга мактуб
- Ибронийларга мактуб
- Ваҳий
AJOYIB KITOBNI O'QING

• Yuklab olish - Muqaddas Kitob O'zbek tilida Injil (latin 27mb .pdf)
• Скачать - Муқаддас Китоб (Инжил) (кирилл 26mb .PDF)
• Муқаддас Китоб (катта шрифтли нусхаси) (кирилл 38mb .PDF)
MUQADDAS KITOB
1. Eng ko'p o'qiladigan kitob - har yili taxminan 80 million nusxada nashr etiladi
2. Muqaddas Kitob 1600 yil davomida 40 dan ortiq mualliflar tomonidan yozilgan va hech qanday qarama-qarshiliklarga ega emas.
3. Injil uch tilda (ibroniy, yunon va oromiy) va uchta qit'ada yozilgan.
4. Muqaddas Kitob toʻliq yoki qisman 2377 til va dialektga tarjima qilingan.
Tavrot | Zabur | Injil (+audio)

Яхши аудио Китоблар
YouTube.com/@UzAudioKitob

Kinolar va Multiklar

Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Аудио Кутубхона

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz
@audio_kitoblar_uzbektilida
🎧 Ushbu kanal siz uchun turli janrdagi Audio kitoblarni taqdim etadi.
- Kitoblar
- Tahlillar
- Suhbatlar
- Mulohazalar
- Bilimlar
- Tarixiy asarlar
- Motivatsion kitoblar
📖 Vaqtingizni unumli o‘tkazing va bilimlaringizni kengaytiring!

Uilyam MakDonald - taniqli ilohiyot o‘qituvchisi, oltmishdan ortiq kitob muallifi.
MakDonaldning Muqaddas Kitobga sharhlari - Muqaddas Kitob: kitobook.com/mcdonald/
Tavrot Oʻzbek tilidagi. Eski Ahd
Muqaddas kitob. Eski Ahd
ZABUR va HIKMATLARI, Sulaymonning kitobi. Muqaddas kitob. Eski Ahd
Payg‘ambarlar kitoblari. Eski Ahd
Muqaddas xushxabar Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Maktublari. Yangi Ahd
Tarjimalar
- O'zbek tilida: Ҳикоялар китоби
- O'zbek tilida: Муқаддас Китоб
- O'zbek tilida: Muqaddas Kitob
- O'zbek tilida: Инжил
Sharhlar
...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди......kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18
Ma’lumotlar
Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling Oʻzbek tilidagi
Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак