Ибтидо (1-Таврот) 46 bob
1 Шундай қилиб, Ёқуб бутун мол–мулкини олиб, йўлга чиқди. У Бершебага етиб келиб, отаси Исҳоқнинг Худосига қурбонликлар қилди.
2 Тунда Худодан Ёқубга ваҳий келди: — Ёқуб! Ёқуб! — Лаббай! — деди у.
3 — Мен Худоман, отангнинг Худосиман, — деди Худо. — Қўрқмасдан Мисрга боравер, Мен у ерда сендан буюк халқ яратаман.
4 Мен сен билан бирга Мисрга бораман. Сен Юсуфнинг қўлида жон берасан. Вақти келиб, Сенинг наслингни Ўзим Мисрдан олиб чиқаман.
5 Сўнгра Ёқуб Бершебадан кетди. Ўғиллар отасини, болаларини, хотинларини фиръавн юборган араваларга ўтқаздилар.
6 Улар Канъонда орттирган чорвасини,
7 — ўғиллари, қизлари ва набиралари кетдилар.
8 Мисрга кетган Исроил халқи, яъни Ёқуб наслининг исмлари қуйидагичадир: Ёқубнинг тўнғич ўғли Рубен ва
9 унинг ўғиллари — Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми.
10 Шимўн ва унинг ўғиллари — Ямувол, Ёмин, Охад, Ёхин, Зўхар ва Шовул. (Шовулнинг онаси Канъонлик эди.)
11 Леви ва унинг ўғиллари — Гершон, Қоҳот, Марори.
12 Яҳудо ва унинг ўғиллари — Ғур, Ўнан, Шело, Параз ва Зерах. (Лекин Ғур ва Ўнан Канъон юртида вафот этган эдилар.) Параз ва унинг ўғиллари — Хазрон ва Хомул.
13 Иссахор ва унинг ўғиллари — Тўло, Пувах, Ёшув ва Шимрон.
14 Забулун ва унинг ўғиллари — Саред, Элўн ва Яхлиёл.
15 Леахнинг бу ўғиллари ва қизи Дина Паддон–Орамда туғилган эдилар. Ёқубнинг Леахдан тарқалган насли жами бўлиб ўттиз уч киши эди.
16 Гад ва унинг ўғиллари — Зафўн, Хаги, Шуно, Эзбўн, Эри, Арўд ва Эрали.
17 Ошер ва унинг ўғиллари — Йимнах, Йишво, Йишви ва Бариё. Буларнинг Серах деган сингиллари ҳам бор эди. Бариёнинг ўғиллари — Хабер ва Малхиёл
18 Зилпо Ёқубга туғиб берган насл ана шулардир. Улар ҳаммаси бўлиб ўн олти киши эди. Лобон Зилпони қизи Леахга чўри қилиб берган эди.
19 Ёқубнинг хотини Роҳила туққан ўғиллар — Юсуф билан Бенямин.
20 Юсуф Миср юртида икки ўғил — Манаше ва Эфрайимни кўрди. Юсуфнинг хотини Осанат Он шаҳрининг руҳонийси Пўтиферонинг қизи эди.
21 Бенямин ўғиллари — Белах, Бохир, Ошбол, Гера, Нўъмон, Эхи, Рўш, Мупим, Хупим ва Ард.
22 Ёқубнинг Роҳиладан тарқалган насли ана шулардир. Улар ҳаммаси бўлиб ўн тўрт киши эди.
23 Дан ва унинг ўғли — Хушим.
24 Нафтали ва унинг ўғиллари — Яхзиёл, Гўно, Изар ва Шиллем.
25 Ёқубнинг Билхахдан тарқалган насли ана шулардир. Билхахни Лобон қизи Роҳилага чўри қилиб берган эди. Ҳаммаси бўлиб етти киши эди.
26 Ёқуб билан бирга Мисрга келган унинг насли ҳаммаси бўлиб олтмиш олти киши эди. Келинлари бу ҳисобга кирмасди.
27 Юсуф Мисрда икки ўғил кўрган эди. Шундай қилиб, Ёқуб хонадонидан Мисрга келганлар ҳаммаси бўлиб етмиш киши эди. Ё
28 Ёқуб Яҳудони Юсуфнинг олдига: “Бизни Гўшен ерларида кутиб ол” деган хабар билан ўзларидан олдин жўнатди. Улар Гўшенга етиб келганларида,
29 Юсуф аравасини қўшиб, отасини кутиб олиш учун Гўшенга борди. Юсуф отасини кўриши биланоқ, уни қучоқлаб, бўйнига осилиб, узоқ йиғлади.
30 Ёқуб Юсуфга: — Тирик эканингни кўзларим билан кўрдим, энди ўлсам ҳам армоним йўқ, — деди.
31 Юсуф ака–укаларига, отаси хонадонининг қолган аҳлига деди: — Мен бориб, фиръавнга: “Канъон юртидан ака–укаларим, отамнинг қолган оила аъзолари менинг олдимга келишди”, деб хабар берайин.
32 Мен фиръавнга яна: “Улар чўпон, чорвадорлик билан шуғулланишади, мол–қўйларини, бор мулкини олиб келишибди”, деб айтайин.
33 Фиръавн сизларни чақириб: “Касб–корингиз нима?” деб сўраб қолса,
34 унга: “Биз, қулларингиз, ёшлигимиздан ҳозиргача чўпонлик билан машғулмиз, ота–боболаримиз ҳам чўпон бўлиб ўтишган”, деб айтинглар. Токи Гўшен ерларига ўрнашиб олишларингизга у ижозат берсин. Чунки Мисрликлар чўпонлардан ҳазар қилишади.