Ибтидо (1-Таврот) 7 bob
1 Ниҳоят, вақти келиб, Эгамиз Нуҳга айтди: “Сен бутун оила аъзоларинг билан кема ичига кир. Ер юзидаги халқлар орасида Менинг олдимда солиҳ бўлиб юрганлардан фақат сени топдим, холос.
2 Ниҳоят, вақти келиб, Эгамиз Нуҳга айтди: “Сен бутун оила аъзоларинг билан кема ичига кир. Ер юзидаги халқлар орасида Менинг олдимда солиҳ бўлиб юрганлардан фақат сени топдим, холос.
3 Қушларнинг ҳар бир туридан — эркаги ва урғочисидан ҳам етти жуфтдан танлаб ол, токи бутун ер юзида бу жонзотларнинг турлари сақланиб қолсин.
4 Етти кундан кейин, Мен ер юзига қирқ кечаю қирқ кундуз давомида ёмғир ёғдираман. Ўзим яратган ҳар бқиламан.”ир тирик нарсани ер юзидан йўқ
5 Нуҳ ҳаммасини Эгамиз амр этгандай қилди.
6 Ер юзини тўфон босганда, Нуҳ 600 ёшда эди.
7 Нуҳ билан бирга хотини, ўғиллари, келинлари тўфондан омон қолиш учун кеманинг ичига кирдилар.
8 Ҳалол ва ҳаром ҳайвонлардан, қушлардан, ерда судралиб юрувчи жониворлардан, ҳашаротлардан ҳар бири.
9 — эркак ва урғочиси жуфт–жуфт бўлиб Нуҳ билан бирга кемага кирди. Шундай қилиб, Нуҳ Худонинг ҳамма амрларини бажарди.
10 Етти кундан кейин ер юзини тўфон боса бошлади.
11 Нуҳ 600 ёшга кирганда, иккинчи ойнинг ўн еттинчи куни ер остидаги булоқлар отилиб чиқди*, осмоннинг қопқалари очилди.
12 Айни ўша куни Нуҳ билан бирга унинг ўғиллари Сом, Хом ва Ёфас, хотини ва учала келини кема ичига кирдилар.
13 Қирқ кечаю қирқ кундуз тинмай ёмғир ёғди.
14 Улар билан бирга ёввойи ҳайвонлардан, чорвадан, ерда судралиб юрувчи ҳамма жонивор ва ҳашаротлардан, қушлардан — ҳаммасининг ҳар бир туридан кемага кирди.
15 Бу тирик жонзотлар иккита–иккитадан бўлиб Нуҳ билан бирга кемага кирди.
16 Худо Нуҳга амр қилгандай, ҳамма жониворларнинг эркак ва урғочиси кемага кириб бўлгач, Эгамиз Нуҳнинг орқасидан эшикни ёпди.
17 Ер юзида қирқ кун давомида тўфон бўлиб, сув ерни кўмди, кемани ердан юқори кўтарди.
18 Сув ер устида тобора кўпайиб борар, кема сув юзида сузарди.
19 Сув ер юзида шунчалик тўлиб–тошдики, баланд тоғлар ҳам кўмилиб кетди.
20 Сув тоғлардан ўн беш тирсак баландликка кўтарилди.
21 Ер юзида юрган жамики жонзот — қушлар, чорва, ёввойи ҳайвонлар, судралиб юрувчи жониворлар, инсон зоти нобуд бўлди.
22 Қуруқ ер устида яшаб турган ҳамма тирик жонзот нобуд бўлди.
23 р юзидаги ҳар қандай жонзотни — инсонларни, ҳайвонларни, судралиб юрувчи жониворларни, ҳашаротларни, қушларни Худо йўқ қилиб юборди, ҳаммаси ер юзидан қирилиб кетди. Фақат Нуҳ ва у билан бирга кемада бўлганларгина тирик қолдилар, холос.
24 Сув 150 кун давомида ер юзини қоплаб турди.